Ҳаётдан бир ибрат…

0

Қадимда подшоҳлардан бири дурадгорни ўлимга ҳукм қилди. Хабар етиб боргач, уни хотири паришон бўлиб, уйқуси қочди. Аёли айтди: «Эй завжим, ухланг, Робб битта, йўл эса кўп. Бу сўз унинг қалбига хотиржамлик солди. Кейин ухлаб қолди. Эрталаб эшик таққиллади. Дурадгор аёлига маҳзун қараб қўйди. Қаттиқ хўрсиниб, қалтираб эшикни очди.Эшик олдида икки соқчи маъюс турарди.
-Тез бўл! Подшоҳ оламдан ўтди. Унга тобут ясашинг керак.
Дурадгор табассум қилиб аёлига қаради. Аёли эса:
– Мен нима дегандим. Робб Ягона, йўл кўп, дея кеча айтган сўзини яна такрорлади.

Ибрат ва хулоса

Банда тахмин қилади, Аллоҳ тадбир қилади. Шикоятларингизни Унинг Ўзигагина ҳавола этинг!

loading...