Оширма хамирдан қийма ва картошкали пирог тайёрлаймиз

0

Тўйимли ва мазали пирог рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Керакли маҳсулотлар:

Сут — 350 мл
Хамиртуруш — 10 гр
Шакар — 1 ош қошиқ
Ун — 550-650 гр
Туз — 1 чой қошиқ
Ўсимлик ёғи — 100 мл
Тухум —1 дона
Картошка — 600 гр
Қийма — 600 гр
Пиёз — 1-2 дона
Сариёғ — 1 ош қошиқ
Мурч
Тайёрланиш жараёни:

100 гр илиқ сутга хамиртуруш, шакар ва бироз ун қўшиб аралаштиринг, 15 дақиқага қолдиринг.
Аралашмага туз, ўсимлик ёғи, тухум, сутнинг қолганини қўшинг.
Ун қўшиб, хамир қоринг ва 1 соат тиндиринг.
Тўғралган картошка ва пиёзга қиймани солинг.
Туз, мурч солиб аралаштиринг.
Хамирни учдан икки қисмини ёйиб, устига начинка солинг.
Қолган хамирни ҳам ёйинг, начинка устини ёпинг ва четларини бирлаштириб чиқинг.
180 даража қизиган оловда 50-60 дақиқа давомида пишириб олинг.
Пишганидан кейин устига сариёғ суртинг.
Сочиқ ёпиб, 20 дақиқага қолдиринг.
Ёқимли иштаҳа!

loading...