Қашқадарёда «Жигули» 15 ёшли қизни уриб юборди

0

Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

19 февраль куни соат 09:00ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, М.Жўрабоев кўчасида, ҳайдовчи, Л.Т. (1987 й.т.) «Ваз-2101»русумли автомобиль бошқаруви пайтида, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётан пиёда, Б.З.ни (2005 й.т.) уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда, 15 ёшли Б.З. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...