Танзила Норбоева пахта теримида мажбурий меҳнат қандай юзага келганини айтди (видео)

0

Сенат раиси Танзила Норбоева “Америка овози”га берган интервьюсида мажбурий меҳнат қандай келиб чиққанини гапириб берди.

“Ҳар бир ҳудудга бориб кўринг, ҳокимлар сизга маблағини тийин-тийинигача айтиб беради. Қанча маблағ йиғди. Олдинлари бунақа эмасди. Олдинлари фақат кутиб ўтиришарди. Тепадан бизга қанча пул бераркин деб. Бир тийин ҳам берилмасди.

Масалан, пахтани етиштиришгаям етарли маблағ берилмасди. Ҳаттоки пахтани териб олиш учун ҳам берилмасди. Меҳнат учун пул берилмагандан кейин албатта, мажбурий меҳнатга йўл қўйиларди. Шунинг учун ҳам мажбурий меҳнат бўларди”, – деди Сенат раиси.

loading...