АҚШ Жо Байденнинг буйруғи билан Сурияда авиаҳужум уюштирди

0

АҚШ Сурияда Дамашқни қўллаб-қувватловчи эронпараст кўнгиллилар қўшини билан боғлиқ бинога авиазарба берди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги вакилига таяниб, Politico нашри хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ракета зарбаси бериш ҳақида президент Жо Байден буйруқ берган.

 

Нашр ҳамсуҳбатининг таъкидлашича, зарба мудофаа хусусиятига эга бўлган ва февраль ойида кўнгиллилар қўшини томонидан Америка ҳарбийларига уюштирилган учта ҳужумга жавоб бўлган.

 

Ҳарбий операция келажакда АҚШ контингентига бериладиган зарбалар олдини олишга қаратилган бўлиб, Вашингтоннинг ҳарбий коалиция бўйича шериклари иштирокисиз ўтказилган.

Bloomberg Пентагон вакили Жон Кирбига таяниб ёзишича, америкаликлар зарба беришда Сурия шарқида жойлашган чегара назорат пунктидаги объектларни нишон қилиб олган. Улардан бир пайтнинг ўзида бир нечта жангарилар гуруҳи фойдаланган.

«Ҳужум президент Байден Америка контингентини ва коалиция бўйича шерикларимизни ҳимоя қилиш учун чора кўриши ҳақида аниқ сигнал беради», — деди Кирби.

rbc.ru

loading...