Бир уринишда 7 та олийгоҳ талабаси бўлибди, қойил

0

Наманган вилояти Чуст туманидаги 49-ИДУМ ўқувчиси Дониёр Шукуржонов бирданига 7 та хорижий олийгоҳ талабалигини қўлга киритди.

У Saint Xavier University, University of Maine, New England College, Mitchell College, American International College, Millikin University, Webster University олийгоҳлари талабаси бўлди.

Шу билан бирга «MUN» глобал муаммолар тўғрисидаги онлайн конфренциясида ўз тақдимоти билан иштирок этиб, контракт тўлови учун 1000 евро соҳиби бўлди.

Ҳозирда Дониёр «Flex»- Language Exchange Programнинг финал босқчи натижаларини кутмоқда. Унга келгуси ўқишларида муваффақият ёр бўлишини тилаймиз.

 

loading...