Капитолий биноси портлатиб юборилиши мумкин

0

Америка Қўшма Штатлари полицияси ўтган ойда Капитолий биносига қарши ҳалокатли ҳужум уюштирган Доналд Трампнинг тарафдорлари бинони Президент Жо Байденнинг навбатдаги нутқи доирасида портлатиб юборишни режа қилаётганликлари ҳақида маълум қилди.

Полиция бошлиғи Капитолий биноси атрофида ҳимояни кучайтириш лозимлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу қора ниятнинг қачон амалга оширилиши ҳақида сана аниқ айтилмаган, аммо одатда бундай ишлар йил бошида бўлиши мумкин экан.

Вашингтон, ўтган ойдаги ҳужумдан бери мисли кўрилмаган хавфсизлик билан таъминланган. Бунга мисол қилиб, тиканли темирлар билан қопланган тўсиқлар ва миллий гвардия томонидан бошқариладиган назорат пунктларини келтириш мумкин.

Март ойининг ўрталарига қадар бу ерни 5000 нафарга яқин ҳарбийлар қўриқлаши хабар қилинди.

loading...