Март-апрель ойларида Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматчиларни юбориш ишлари ўтказилади

0

Бу ҳақда АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида айни дақиқаларда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

«Жорий йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматчиларни юбориш, муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлганларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш ишлари ўтказилади.

Чақирув ёшидаги фуқаролар Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги Қоровул ва халқаро аэропортларни қўриқлаш қўшинлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари қўшинларига муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун юборилади.

Жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги ҳарбий-техника мутахассисликлари тайёрлаш марказларида 9 та мутахассислик бўйича ўқиш жараёни бошланади. Шунга мувофиқ, жойлардаги мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий-техника мутахассислик бўйича ўқиш истагида бўлган ёшларни саралаб олиш ишлари ўтказилади».

loading...