Наманганда ҳаракатдаги автомобиль ариққа қулади. ЙТҲ йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

0

24 февраль куни соат 10:30 ларда, Наманган шаҳар Мехрибонлик МФЙ  1-ўтиш йўли Ихлос кўчасида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу кўчадан оқиб ўтган “Янги ариқ” ариғига ағдарилиб кетган, дея хабар қилди Наманган вилояти ИИБ.

Натижада, автомашинада бўлган маҳалладоши, 1962 йилда туғилган йўловчи тан жарохати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.