“National Interest” «Путиннинг катта ғалабаси» ҳақида гапирди

0

«Шимолий оқим 2» газ қувурининг қурилиши якунланаётгани Россия президенти Владимир Путиннинг ғалабасидир. Бу ҳақда “National Interest” нашри ёзмоқда.

«Россия аллақачон Европа газ бозорининг қарийб қирқ фоизини назорат қилмоқда ва бу улуш ҳали янада ошади», дейилади баёнотда.

Газетанинг ёзишича, Россия Федерацияси энергия манбаларидан сиёсий қурол сифатида фойдаланади.
«Бу Европа Иттифоқининг энергия хавфсизлигига таҳдид солади», деб ҳисоблайди мақола муаллифи.

«Шимолий оқим 2» – Болтиқ денгизи остидаги Россия ва Германия ўртасидаги газ қувури лойиҳаси бўлиб, Германия, Дания, Финляндия, Швеция ва Россиянинг эксклюзив иқтисодий зоналари ва ҳудудий сувлари орқали ўтади. Унинг иккита линияси йилига 55 миллиард кубометр газ етказиб бериш қувватига эга бўлиши керак.

loading...