Ортиқча вазн узоқ умр гаровими?

0

Ортиқча вазнга эга бўлган ўрта ёшдаги одамлар бутун умр яхши жисмоний шаклни сақлаган тенгқурларига қараганда узоқроқ яшайди.
Ушбу парадоксал (аммо баъзилар учун жуда илҳомбахш) хулосага олимлар қарийб 70 йил давомида америкаликларнинг икки авлодини ўрганиш орқали келдилар.
Шу билан бирга, болаликдан ортиқча вазн сабабли азият чекадиган одамлар кексайгунча яшамаслиги эҳтимоли энг юқори.
«Бизнинг хулосаларимиз, авваламбор, ёшлигида нормал вазнга эга бўлган, кейинчалик уни аста-секин кўпайтира бошлаган ва ўрта ёшга келиб ортиқча вазнга эга бўлганларга тегишли», деб тушунтиради тадқиқот раҳбари, Оҳаё университети социология профессори Хуэй Чжен. «Ана шу тоифадаги одамларнинг узоқроқ яшаш эҳтимоли кўпроқ.»
Профессор ва унинг ҳамкасблари Массачусетс штатининг 8000 дан ортиқ аҳолиси, ота-оналари ва уларнинг фарзандларидан 1948 йилдан бери сақланиб келаётган ёзув ҳужжатлардан олинган маълумотларни таҳлил қилдилар. (Болалар 1971 йилдан 2014 йилгача кузатилган).
Иккала гуруҳда ҳам вазн ортиши тенденцияси тахминан бир хил эди, аммо олимлар хавотир билан таъкидлашича, болаларда семириш эртароқ ёшда кузатилган.
Бундан ташқари, улар ортиқча вазн туфайли ота-оналари мансуб авлоддан кўра ёшроқ ўлиши кўпроқ кузатилди.
Аммо ёш ўтгани сари вазннинг бироз ортиши, дейди профессор Чженг, умрни узайтиради.
Ўз навбатида, семиришга қарши фаоллар огоҳлантиради: янги тадқиқот натижалари ўзингизга яшил чироқ ёқиб, вазнингизни қўйиб юборишингиз мумкин, дегани эмас.
«Ўрта ёшда вазннинг бироз ортиши нормал ва бу ортиш турли хил касалликлардан, жумладан, диабет ва юрак-қон томир касалликларидан ҳимоя қилади», дейди Семиришга қарши кураш бўйича миллий форум вакили Тэм Фрай. «Аммо 55 ёшдан ҳаммасига қўл силтаб, узоқ умр кўришни орзу қилманг.»

loading...