Си Цзинпин Хитойда қашшоқлик устидан «тўлиқ ғалаба қозонганлиги» ҳақида эълон қилди

0

Хитой раҳбари Си Цзинпин мамлакатда қашшоқликка қарши курашда «тўлиқ ғалаба қозонганлиги» ҳақида эълон қилди, деб хабар берди «Синьхуа» янгиликлар агентлиги.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги аҳоли энг зич жойлашган мамлакатда қашшоқлик буткул йўқ қилинган. Сўнгги саккиз йил ичида қашшоқлик даражасида яшовчи 98,99 миллион қишлоқ аҳолиси қашшоқликдан қутулганлиги маълум қилинмоқда.

«Барча 832 та қашшоқ округлар ва 128 000 та камбағал қишлоқлар қашшоқлик рўйхатидан чиқарилди», дейилади хабарда.

Си Цзинпин буни «тарихга кирадиган» “мўъжиза»деб атади.

loading...