Ўзбекистон фуқароси Петербургда тойиб томдан қулади

0

25 февраль куни Петербургнинг Выборг районидаги янги қурилаётган биноларнинг бирида ишлаётган ишчиларнинг бири юқори қаватдан тушиб кетган.
Воқеа жойига «Тез тиббий ёрдам» чақирилиб, ишчи оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг маълум қилишича, жабрланган ишчи 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Тахминларга кўра, у Светлановский проспектида иш вақтида тойиб кетиб, 6-қаватдан ерга қулаган.
Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, ўзбекистонлик ишчининг аҳволи оғирлигича қолмоқда, деб ёзади маҳаллий нашрлар.

loading...