Арманистон президенти бош штаб бошлиғини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзоламади

0

Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир Никол Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги таклифини имзоламасликка қарор қилди.

«Президент ўз конституцион ваколатлари доирасида фармон лойиҳасини қайтарди. Президент бир мақсадни – мамлакатни конституцион тузум ва хавфсизликка қарши таҳдиддан ҳимоя қилиш, мамлакат барқарорлигини, қуролли кучларнинг меъёрида фаолият кўрсатишини мақсад қилган», – дейилади Арманистон президенти аппарати матбуот хизмати хабарида.

Саркисян ҳеч қайси сиёсий кучни қўллаб-қувватламаслигини, бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармон эса конституцияга зид эканлигини билдирган.

Аввалроқ Арманистон қуролли кучлари бош штаби Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб  чиққанди. Пашинян бунга жавобан, давлат тўнтаришига урини бўлганлигини айтган ва бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатишни сўраб мамлакат президентига тақдимнома киритганди.

У шунингдек, агарда президент Гаспаряннинг лавозимидан бўшатилиши тўғрисидаги фармонни имзоламаса, уни ҳам давлат тўнтаришига қўшилган деб ҳисоблаши тўғрисида огоҳлантирганди.

tass.ru

loading...