«Беш кундандан бери комада ётган» санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди

0

Ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг касалхонада ётганлиги акс этган фотосурат тарқалди. Фотосурат шарҳига “Санъат институти талабаси 5 кундан бери комада”, деб ёзилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 12.30 ларда 18 ёшли Мадамин А. ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси 20 ёшли Жахонгир А. ўртасида келиб чиққан можаро, жанжалга айланган. Натижада Мадамин А. қўл жанги усулини қўллаб, иккаласи ерга йиқилган. Йиқилиш жараёнида Жахонгир А. бетон тўсиққа боши билан урилган. Оқибатда у тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (“Қасддан оғир тан жароҳати етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мадамин А. жиноят ишига гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган. Тергов давом этмоқда.

Аниқланишича, йигит яна комага тушиб қолган.

iibb.uz

loading...