Фарғона шаҳрида ўқув марказидан ноутбук ўғирлаган шахс қўлга тушди

0

Фарғона шаҳри. 13 февраль куни фуқаро Х.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 февраль кунидан 13 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ю.Н. исмли аёлга тегишли ўқув биносига ғайриқонуний равишда кириб, ўқув биносида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung NP-271 русумли ноутбукини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбир давомида мазкур жиноятни Х.Ш. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишига замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...