Ижтимоий тармоқларда тарқалган қонунбузилиш ҳолати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди

0

Вояга етмаган шахс билан қўпол муомалада бўлганлиги акс этган видеотасвир бўйича расмий маълумот берилди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида видеода акс этган фуқароларнинг шахси аниқланди.

35 ёшли Шахло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э. ажрашиш ёқасидаги оила. Шахло Э. муқаддам хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган. Шунингдек, эр-хотин ўзаро жанжали жараёнида 9 ёшли вояга етмаган фарзандидан фойдаланаётганлиги аниқланган. Видео ўтган йили суратга олинган бир нечта видеотасвирлардан монтаж қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бола таҳсил оладиган мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, сўнгги вақтларда бола хулқидаги ўзгаришлар уларни ташвишга солаётганлигини маълум қилишган.

Боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилди. Боланинг ўзи билан психологлар ишламоқда.

loading...