​​Картошка нафас йўлларидаги касалликларни даволайди

0

КАРТОШКА ЖАРОҲАТНИ ИЗСИЗ ДАВОЛАЙДИ

Дарҳақиқат, картошка аллергия туфайли пайдо бўлган доғларни, куйишдан қолган жароҳатни, битиши қийинлашган яраларни ва ёрилган томирларни даволашда энг яхши дармондори. Бунинг учун уни паррак-паррак қилиб кесиб, яра устига босишингиз ёки қирғичдан ўтказиб, бўтқа ҳолатида жароҳатга қўйишингиз лозим.

КАРТОШКАДАН КОСМЕТОЛОГИЯДА…

Картошкани қирғичдан ўтказиб, ундан юзингизга ниқоб тортсангиз, юзингиз териси тозаланади ва чарчоқ излари йўқолади.

Қайнатиб пиширилган картошкани эзиб, озроқ тухум сариғи ва иссиққина сут билан яхшилаб аралаштиринг. Токи, ундан жуда қуюқ ҳолатдаги суртма ҳосил бўлсин. Ана шундан кейингина уни иссиқ ҳолатда юзингизга суртинг ва ниқоб устидан иссиққина шарф билан ёпиб қўйинг. Иложи бўлса, шерст мато бўлса, янаям яхшироқ. Ниқобни ана шундай ҳолатда 20 дақиқа ушлагач, уни олиб ташлаб, аввал иссиқ сув, кейин эса совуқ сув билан чайиб ташланг.

Картошка ниқоб юзга нафақат уни тозалаш учун, балки терини тўйинтириш ва ажинлардан халос этиш учун қўлланилади. Қуруқ юзни юмшатади, силлиқ ва таранг бўлишига ёрдам беради. Айниқса, 40 ёшдан кейин юзни парваришлашда янги картошкани пўчоғи билан қайнатиб, пюре ҳолатда озроқ сметана ёки қаймоқ аралаштириб, суртинг ва 20 дақиқадан сўнг чайиб ташланг. У юзингизни анчагина ёшартиради.

loading...