Оқ уй бир ҳафта ичида Россияга қарши санкциялар тўғрисида эълон қилишга ваъда берди

0

Америка ҳукумати Россияга қарши эҳтимолий санкциялар тўғрисидаги маълумотни «ойлар эмас, бир ҳафта ичида» тақдим этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.

Псакининг сўзларига кўра, гап 2020 йилдаги АҚШ президентлиги сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви, америкалик аскарларнинг ўлдирилиши учун мукофот ваъда қилиниши ва SolarWinds дастурий таъминоти орқали АҚШ ҳукумат муассасаларига қилинган ҳакерлик ҳужумларини ўрганишни ўз ичига олган «жараён» тўғрисида бормоқда.

Россия «Толибон» ҳаракатига алоқадор одамларга америкалик аскарларни ўлдиришлари учун мукофот таклиф қилгани тўғрисида The New York Times газетаси ёзганди.

SolarWinds компаниясининг  Orion дастури ёрдамида АҚШ идораларига ҳакерлик ҳужуми амалга оширилгани ҳақида эса The Washington Post ва Reuters хабар қилганди. Кейинроқ Америка махсус махсус хизматлари ҳужум Россия томонидан ташкил қилинган бўлиши мумкинлигини билдирди.

forbes.ru

loading...