Тинтув давомида фуқаронинг яшаш уйидан гиёҳвандлик моддаси ҳамда совуқ қуроллар топилди

0

«Зарбдор ойлиги» тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Самарқанд тумани “Чаққа” маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган, Т.П.нинг яшаш манзилида тинтув тергов ҳаракати ўтказилганда, яшаш уйидаги хамомидан тахминан 100-150 грамм миқдордаги гиёҳвандлик воситаси, шунингдек, ошхонасидан 1 дона «бита», 4 дона муҳр, 2 дона пичоқлар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...