Туркияда 1 мартдан коронавирусга қарши курашиш чоралари яна кучайтирилади

0

Сал аввал Туркияда коронавирусга нисбатан чеклов чоралари март ойидан бошлаб, эпидемиологик вазиятга қараб, босқичма-босқич юмшатилиши ҳақида хабар берган эдик. Аммо, мамлакатнинг баъзи вилоятларда касалланганлар сониниг ортганини инобатга олиб, қатъий чоралар ва чекловлар яна кучайтирилганини Туркия ҳукумати маълум қилди. Мамлакат ҳудудида жорий йилнинг 1 мартидан эътиборан,босқичма босқич коронавирус касаллигига қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида жорий этилган карантин чораларини қисқартириш ҳақада хабарлар тарқалди.

 

Muğla/Bodrum вилоятида касалланиш ҳолати ортгани туфайли денгиз соҳиллари ва дам олиш оромгоҳларида сайир қилиш вактинча чекланди.

 

Карабук вилоятида ҳам талаблар кучайтирилди. Жумладан, кинотеатрлар фаолиятига қўйилган чекловлар 1 апрелга қадар узайтирилди.

 

Бундай чекловларни Сакаря вилоятида ҳам кўриш мумкин. Янги ойдан бошлаб мазкур вилоятда хаттоки, совчиликка бориш, никоҳни рўйхатдан ўтказиш ишлари 15 кунга тўхтатилган. Кинотеатрлар, спорт саройлари фаолияти 1 апрелгача ёпилган.

 

Осмония вилоятида коронавирус билан касалланганлар сони ортгани боис, касалликка чалинган шахслар 7 кун давомида ўз уйида карантинга олиниши кўзда тутилган.

 

Бундай чекловлар мамлакатнинг Ризе вилоятида ҳам жорий этилган бўлиб, дафн маросимларига 30 кишидан ортиқ инсонларнинг келиши такикланди. Савдо дўконлари, жамоат транспорти,сартарошхоналар, уларга ташриф буюрадиган мижозларнинг ҲЕС ( Ҳаёт уйга сиғар) кодлари доимий  назоратга олинади. Бошқа иш жойларида қатъий санитария талабларига амал қилиш, гуруҳ бўлиб овқатланиш, чойхўрлик қилиш,зарурат бўлмаганда қариндошларнинг борди-келдиларини чеклаш уқтириб ўтилган.

 

Бундай чекловлар Токат вилоятида ҳам тадбиқ этилмоқда.Ушбу вилоятда ҳам коронавирусга чалинганлар сонининг ортгани кузатилмоқда. Шунинг учун никоҳ ва тўй маросимларини рўйхатдан ўтказиш 10 кунга тўхтатилди. Спорт саройлари ва хайвон бозорлари фаолияти ҳам вақтинча ёпилган.

 

Эдирна вилоятида эса вақтинча зиёратлар, ҳарбий хизматга юбориш ва кутуб олиш маросимларини ўтказишга чекловлар қўйилган.

 

Вақтинчалик чекловлар жорий этилган вилоятлардан яна бири Балıкесирдир. Вилоят аҳолисига кариндошлар зиёратини вақтинча чеклаш, гуруҳ бўлиб газетхонлик қилмаслик, кўча куйда овқатланмаслик талаби қўйилди.

 

Худди шу каби қатъий талаблар жорий этилган ҳудудлар орасида Орду вилояти ҳам бор.

 

Бундан ташқари Туркия ҳукумати томонидан 23 февралдан бошлаб Буюк Британия, Жанубий Aфрика, Дания ва Бразилиядан келадиган барча авиарейслар номаълум муддатга тўхтатилган. Aммо Туркиядан юқорида қайд этилган давлатларга авиайўловчи ташишига, шунингдек, учунчи давлатга учадиган йўловчиларни манзилига этказишига рухсат берилган.

 

Шунингдек, 10 кун мобайнида Дания ва Буюк Британияда бўлиб қайтган шахслар Туркия Республикаси ҳудудидаги яшаш манзилларига  карантинга юборилади. Ўнинчи куни такрорий тест синовлари ўтказилади, натижага кўра чоралар белгиланади.

 

Гуманитар ва барча турдаги юк ташувчи авиарейслар мамлакатда жорий этиладиган чекловлардан озод қилинган.

loading...