«Аҳад Қаюм томошаси» энди Сирдарёдами?!

0

200 миллион сўмдан ошиқ нархда сотилган «золотой» авторақам — яна сотувга қўйилди!

 

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарёда «рекорд» янгиланиб, навбатдаги «золотой» авторақам 20 | 700 OOO нинг нархи 200 миллион сўмдан ошиб кетганди.

 

«Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилишича, мазкур авторақам яна такроран сотувга қўйилган ва унинг сабаблари очиқланмади. Шунингдек, яна бир чиройли авторақам ҳам такроран сотувга қўйилди. Суратдаги ҳар иккала чиройли авторақамларнинг (20 | 777 ZZZ) ва (20 | 700 OOO) бошланғич нархлари 122 миллион 500 минг сўмдан бошланади ва сотув жараёнлари давом эттирилмоқда.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда авторақамлар борасидаги рекорд нарх Самарқанд вилоятида сотилганди. Кўп ўтмай мазкур авторақамни харид қилганлиги айтилаётган таниқли актёр, шоир ва режиссёр Аҳад Қаюм уни сотиб олганлигини маълум қилганди. Бироз вақт ўтиб яна ўша авторақам қайтадан сотувга қўйилганди ва бу ҳолат ижтимоий тармоқларда «Аҳад Қаюм томошаси» номи билан аталганди.

loading...