АҚШда Johnson & Johnson вакцинаси маъқулланди, Британияда ҳам тез орада ундан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда

0

АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика бошқармаси (FDA) Johnson & Johnson компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг мамлакатда қўлланилишига рухсат берди, деб хабар бермоқда «РБК» FDA сайтида эълон қилинган маълумотга таяниб.

Вакцинадан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рухсат берилди. Ушбу вакцина билан 18 ёшдан ошган фуқаролар эмланади. Johnson & Johnson вакцинаси бир маротаба қилинади.

«Барча мавжуд маълумотлар коронавирусга қарши Janssen вакцинаси COVID-19’нинг олдини олиш бўйича самарали бўлиши мумкинлиги ҳақида аниқ далилларни кўрсатмоқда», — дейилади FDA хабарида. Маълумотлар, шунингдек, ушбу вакцинанинг фойдаси ундан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган потенциал хавфдан устунлигини кўрсатаётгани таъкидланган.

FDA маълумотларига кўра, вакцина «ўртача» оғирликдаги касалликларнинг олдини олишда 66—67 фоиз самарадорликка, касалликнинг оғир ҳолатларининг олдини олишда эса 77—85 фоиз самарадорликка эга. Johnson & Johnson’нинг ўзи эса препаратнинг самарадорлигини клиник синовларнинг учинчи босқичидан сўнг 66—72 фоизга баҳолаган.

loading...