Британия рамазонда мусулмон аҳолини кечқурун эмлашни режалаштирмоқда.

0

Британия ҳукумати рамазон ойи давомида мамлакатдаги мусулмон аҳолини тунда эмлашни режалаштирмоқда. Бу мамлакатда CОVID-19 нинг иккинчи тўлқинида энг кўп вафот этганларни асли Осиёлик бўлган одамлар ташкил қилган бўлиб, уларнинг асосий қисми ислом динига амал қилувчилардир.

Daily Telegraph нинг маълум қилишича, британ ҳукумати бу йўл орқали муқаддас рамазон ойида мусулмонларнинг ваксинани қабул қилишлари камайишининг олдини олмоқчи. Бу йили рамазон ойи 12 апрелда бошланиши кутилмоқда. Айнан шу пайтда Британияда коронавирусга қарши эмлаш жараёни учун муҳим палла бўлади. Британия 15 апрелгача аҳолининг 50 фоизини эмлашни мақсад қилган.

“Менимча, мазкур режа жуда зўр. Хусусан, 10 кишининг тўққизтаси кечқурун ва эрта саҳар уйғоқ бўладиган рамазон ойида вакцинани қабул қилиш янада қулайлашади” дейди CОVID-19 вакцинасини қабул қилишга чорловчи ҳаракат муаллифи Кавсар Замон.

Шунингдек, Замон британ ҳукуматининг вакцинация дастури бўйича мамлакатдаги мусулмон ташкилотлари билан маслаҳатлашиб иш олиб бораётганини юқори баҳолади.

«Ушбу вакцинация жараёнининг ўзига хос хусусияти шундаки, ҳукумат вакиллари бу борада фаол иш олиб боришмоқда. Улар кўплаб гуруҳлар, шу жумладан мусулмонлар билан ҳам маслаҳатлашмоқдалар. Бундай ҳолат ҳар доим ҳам кузатилмайди» дейди Кавсар Замон.

loading...