Гаити қамоқхонасидан 400 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

0

Гаити пойтахти Порт-о-Пренс шаҳри қамоқхонасидан 400 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди. Қочиш оқибатида 25 киши, хусусан, қамоқхона директори ҳам вафот этди. Бу ҳақда «Интерфакс»хабар берди.

Қурбонлар орасида қочиш пайти қамоқхона яқинида бўлган ўткинчилар ҳам бор. Улар жиноятчилар томонидан ўлдирилган.

Қочқинлар орасида машҳур тўдабоши Арнел Жозеф ҳам бор эди, у қочишдан бир неча соат ўтгач полиция томонидан отиб ташланди.

Таъкидланишича, вазият ҳали тўлиқ ўрганилмади. Гувоҳлар ўқ овозларини эшитган, кейин кўчада маҳбуслар пайдо бўла бошлаган. Қамоқхона яқинида жойлашган кийим дўкони эгаларининг айтишича, улар босқинчи маҳбусларга маҳсулотларнинг бир қисмини беришга мажбур бўлган.

ОАВ маълумотларига кўра, «Круа-де-Буке» қамоқхонаси 872 нафар маҳбусни сиғдира олади. Лекин Гаити ҳукумати қочишгача бўлган вақт қамоқхонада 1500 маҳбус сақланганини айтган.

Гаитида қамоқдан қочиш ҳолатлари аввал ҳам кузатилган, 2019 йил мамлакатнинг жанубидаги «Аквин» қамоқхонасидан 78 маҳбус, 2017 йил Порт-о-Пренсдаги «Аркае» қамоқхонасидан 170 нафар маҳбус қочиб кетган.

loading...