Кечги табассум!

0
Бобо тенгдош дўстига арз қилаяпти:

— Мен битта урушни кўрдим. Уч маротаба машинада ҳалокатга учрадим. Икки марта уйланиб ҳам бахт тополмадим. Қарзларим учун уч марта уйимни шип-шийдон қилиб кетишди. Энди неварам келиб “Сиз ҳаётни тушунмайсиз!” дейди-я!

* * *

Олтин балиқ қарияга деди:

— Вей, қария, инсофинг борми ўзи? Қўшнингнинг биттагина сигири бор, холос. Сен бўлсанг, учинчи маротаба қўшнингнинг сигири ўлиб қолишини сўраяпсан.

* * *

— Бизнинг алоқа бўлимидагилар жуда ёмон ишлашаркан.

— Нега?

— Ўзинг ўйлаб кўр, ўн кун аввал хат жўнатгандим. Бугун қарасам, чўнтагимда ётибди.

Муаллим:

— Холматов, отанг уйдан машинада соатига етмиш чақирим тезликда чиқиб кетди. Сизларникидан икки чақирим наридан отангнинг дўстиям машинасида соатига олтмиш чақирим тезликда йўлга чиқди. Улар қаерда учрашишади?

— Яқин орадаги пивохонада.

* * *

Математика муаллимаси ўқувчидан сўради:

— Тасаввур қил, сенга 200 доллар бердим. Сен бу пулнинг 50 долларини Ойшага, эллик долларини Заҳрога, яна эллик долларини Манзурага бердинг. Нима бўлади?

— Жиннихонага тушиб қоламан.

* * *

Полковник старшина билан бирга кўп қаватли уйнинг подьездига киргач, деди:

— Старшина, лифтни чақир!

— Ли-и-и-ифт, тез етиб кел!

* * *

Йигирма йилдан сўнг собиқ синфдошлар йиғилишди. Кексайиб қолган муаллима собиқ ўқувчиларига бир-бир қараб чиқаркан, деди:

— Ойшахон, сен жуда гўзал бўлиб кеибсан! Сени-чи, тез-тез телевизор орқали кўриб тураман. Яхши артистсан! Сен, Болтавой олим бўлибсан. Мактабдаям ҳаммадан яхши ўқирдинг. Вой, Тошмат, сенга генерал кийими жуда ярашибди-я!.. Мактабда қачон қараса, билмайман, билишниям истамайман деганинг деган эди. Қандай қилиб генералгача етиб бординг?

— Мен ҳозир ҳам ҳеч нарса билмайман ва билишниям истамайман. Лекин мен айтган топшириқ эртага бажарилиши шарт.