Миллий гвардия Андижонда навбатдаги жиноятни фош қилди

0

Жорий йилнинг 23 февраль куни, Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида батальони қўриғида бўлган, “Андижон биокимё заводи” АЖда, хизмат олиб бораётган 3-отряд ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҚОҲООГ ходимлари томонидан, ушбу объектдан чиқиб кетаётган давлат рақам белгиси 60 329 КАА бўлган, Исузу русумли автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, Шахрихон туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро А.З.га берилган юк хатида 4000 (тўрт минг) литр спирт маҳсулоти олиши кўрсатилган бўлсада, белгиланган меъёрдан 764 (етти юз олтмиш тўрт) литр ортиқча спирт маҳсулоти ортилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан холислар иштирокида баённома тузилиб 764 (етти юз олтмиш тўрт) литр спирт маҳсулоти ўрнатилган тартибда омборга топширилди. “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 24 февраль кунидаги хатига асосан ушбу спирт маҳсулотининг умумий нархи 12 382 721 (ўн икки миллион уч юз саксон икки минг етти юз йигирма бир) сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...