Наманганда «Москвич» ариққа ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

0

Наманганда «Москвич» автомобили ариққа ағдарилиб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йил 24 февраль куни соат 10:30 ларда Наманган шаҳар «Меҳрибонлик» МФЙ 1-ўтиш йўли Ихлос кўчасида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу кўчадан оқиб ўтган «Янги ариқ» ариғига ағдарилиб кетган.

Оқибатда автомашинада бўлган маҳалладоши, 1962 йилда туғилган йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...