Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири эртага Россияга боради

0

2021 йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради.

Музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Томонлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар.

mfa.uz

loading...