60 йил олдин ўқишни ташлаб кетган эркак университетга 20 млн доллар хайрия қилди

0

Америкада Кельвин Тайлер исмли эркак 1963 йилда ўқиш учун пули етмагани сабаб университетни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Эндиликда у бойиб кетди ва олий таълим муассасасига 20 миллион доллар хайрия қилди, деб хабар беради Esquire.

Тайлер 1961 йилда Морган номидаги давлат коллежига ўқишга кириб (1975 йилда у университетга айланган эди), бизнес-администраторлик йўналишида таълим олган. Кельвин олий маълумот олиш истагини билдирган оиласидаги биринчи аъзо бўлган, бироқ икки йилдан сўнг у молиявий қийинчиликлар сабаб ўқишни ташлашга мажбур бўлган.

Шунга қарамай, Тайлернинг тўланмаган ҳисоблари қолиб кетгани сабаб у UPS экспресс етказиб бериш компаниясига ҳайдовчи бўлиб ишга кирган. У хизмати давомида муваффақиятга эришиб, компания бўлимларидан бирининг директорига айланган.

 

Тайлер қачонлардир ўзи дуч келган, ҳозирда ҳам айрим талабалар бошидан ўтказаётган муаммони унутмаган. Кельвин ҳамда унинг турмуш ўртоғи ОТМни якунлашга имкони бўлмаган инсонларга ёрдам беришга қарор қилиб, Морган давлат коллежига 20 миллион доллар хайрия қилган. Ушбу молиявий ёрдамдан ҳозирда 222 нафар талаба фойдаланишга улгурган.

Манба: Aniq.uz

loading...