Бизнесда ҳам муваффақиятга эришган Болливуднинг гўзал актрисалари (+фото)

0

Бизнесда ҳам муваффақиятга эришган Болливуднинг гўзал актрисалари (фото)
Саҳнада роль ижро этиш билан бирга, бизнесни ҳам бирдек олиб борган Болливуд актрисалари унчалик кўп эмас. Уларнинг айримларини таништириб ўтамиз.

Шилпа Шетти

Фото: «Яндекс Дзен»
Шилпа Шетти Мумбайдаги Европа Уйғониш даври ва ҳинд қироллик услубини ўзида бирлаштирган Royalty Club эгаси. Шунингдек, у турмуш ўртоғи билан бирга Ҳиндистон крикет жамоаси Rajasthan Royals’га эгалик қилади.

Актриса кинодаги карьерасидан воз кечган бўлса-да, аммо бир нечта муваффақиятли телешоуларда қатнашмоқда. Бундан ташқари, актриса бутун мамлакат бўйлаб жойлашган Лосис номли спа-салонлар тармоғининг эгаси ҳисобланади.

Сушмита Сен

Фото: «Яндекс Дзен»
Сушмита Сен 2006 йилда ўзининг Sensazione компаниясини яратди ва у орқали меҳмонхоналар, кафелар ва курортлар тармоғини ташкил этди. Шунингдек, у Таntra Entertainment ишлаб чиқариш компанияси ва Дубайдаги Renee Jewelers заргарлик дўконига ҳам эгалик қилади.

Лара Датта

Фото: «Яндекс Дзен»
«Дунё гўзали» Лара Датта ўзининг ишлаб чиқариш компаниясига эгалик қилади. Шунингдек, у Chabra 555 дизайн уйи билан бирга янги сарилар коллекцияси дўконини очган.

Каришма Капур

Фото: «Яндекс Дзен»
Каришма Капурнинг ўз интернет дўкони бор. У ерда ёш оналар ва чақалоқларни парвариш қилиш учун мўлжалланган маҳсулотлар сотилади.

Аиша Такия

Фото: «Яндекс Дзен»
Аиша Такия — «Чой ва қаҳва» деб номланган кафелар тармоғининг эгаси ҳисобланади.

Нилам Котҳари

Фото: «Яндекс Дзен»
Ўтган йилларнинг севимли актрисаси Нилам Котҳари эса заргарлик бизнеси билан шуғулланади.

 

loading...