Бугун 1 март! Баҳорнинг илк куни! Баҳор ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотлар

0

1 март метеорологик ҳисоб бўйича баҳорнинг илк куни! Барчангизни кириб келган янгиланиш, ёшариш фасли билан табриклайман! Бундай баҳорларнинг кўпини кўриш барчамизга насиб қилсин.

Шу ўринда баҳор ҳақида бир-икки қизиқарли маълумот айтсак. 1 март фақатгина Шимолий яримшардагина баҳорнинг кириб келганини билдиради. Жанубий ярим шарда эса худди шу бугундан куз фасли бошланди. Астрономик ҳисоблашга амал қиладиган давлатларда эса баҳор расман 20 мартдан 21 мартга ўтар кечасида кириб келади, масалан, АҚШда. Фаслларни ҳисоблашни қуёш тақвими ҳам бор. Унга кўра мен билан сиз 1 февралдан бери баҳор фаслида яшаяпмиз.