1 Наҳорга бир пиёла ёғли сутга саримсоқни битта бўлакчасини майда қирғичдан ўтказиб қўшиб ичилади.
Бу иммунитетни оширади, ички аъзоларга жуда фойдали, гижжаларга яхши таъсир қилади.
2. Бир коса сутни шопириб-шопириб қайнатилади, илиқроқ ҳолатга келганда, бир қошиқ тоза асал ва битта тухумни чақиб, яхшилаб аралаштириб ичилади. Буни кунда 2 маҳал ичса, жуда яхши самара беради. Хонаки тухум бўлса янаям яхши.
Бундан қон кўпаяди, юзга қизиллик югуради, иммунитети кўтарилади, ва қуввати ошади.