Навоийда ҳайдовчи трактор тиркамасига урилиши натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

0

Навоий вилояти Қизилтепа туманида трактор тиркамасига урилган «Cobalt» ҳайдовчиси  воқеа жойида ҳалок бўлган.  Маълумотларга кўра, вафот этган ҳайдовчи 1959 йилда Бухоро вилоятида туғилган. ЙТҲнинг содир бўлишига ҳайдовчининг оралиқ ва ён масофани сақламагани сабаб бўлган.

 

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг видео хабарига кўра,  воқеа 14 февраль куни соат 17:00 атрофида Қизилтепа тумани А-379 йўлининг 91-километрида содир этилган.  «Cobalt» ҳайдовчиси мазкур йўлда Бухоро–Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, ҳушёрликни йўқотган ва йўлда ободонлашитириш ишлари олиб бораётган тиркама орқасига тўқнашган.

Ҳозирги кунда туман ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

loading...