Қонли мундиал! «ЖЧ 2022»га тайёргарлик чоғида 6 750 киши вафот этди…

0

Қатар учун овоз берганларнинг барчаси таъқиб остига олинди. Мундиал мезбонини аниқлаш мақсадида берилган ҳар бир овоз учун араблар 5 миллион евро нақд тўлаб бергани ҳақида хабарлар ҳали-ҳамон пайдо бўлмоқда.

Қатарга нега мундиал топширилди?

Ҳали-ҳамон мундиал мезбонлиги борасида миш-мишлар мавжуд. ФИФАнинг собиқ президенти – Зеб Блаттер 2010 йилда ўз қарори билан футбол мухлисларини ҳайрон қолдирган эди. Араб мамлакати турнирни уйда ўтказиш учун даъвогарлар орасида энг кучсиз вакил эди. Япония, АҚШ, Корея, Австралия, Канада сингари грандлар орасида кичик мамлакат ғолиб чиқди.

Аслида, Шимолий Америка вакиллари асосий даъвогар эди. Мезбонларни аниқлашда Блаттер ва унинг шериклари Қатарга овоз берди.

Ёзда Осиё давлатида +50 даража иссиқ кузатилади. Бундай вазиятда тўп суриш уёқда турсин, ҳаводан нафас олиш ҳам мушкул. Оқибатда, мамлакат ЖЧга тайёргарлик кўриш учун улкан режа тузиб чиқди.

Қатар учун овоз берганларнинг барчаси таъқиб остига олинди. Мундиал мезбонини аниқлаш мақсадида берилган ҳар бир овоз учун араблар 5 миллион евро нақд тўлаб бергани ҳақида хабарлар ҳали-ҳамон пайдо бўлмоқда.

Ҳозир, ушбу қарорни қабул қилганларнинг ярми жазога тортилди. Қолганлари футбол соҳасини абадий тарк этди.

Қатар эса, 12 йил ичида фантастикани реал ҳаётга татбиқ этди. Шу боис, ҳеч ким ортиқча эътироз билдиргани йўқ.

Россияда 21 қурувчи, Қатарда 6750!

Қатарда стадион қурилишида вафот этганлар сони 7 мингга яқинлашиб қолгани расмий маълумот. Буни Қатардаги Бангладеш, Ҳиндистон, Непал, Шри-Ланка элчихоналари вакиллари тасдиқлади.

«The Guardin» нашрининг маълум қилишича, оламдан ўтганлар орасида Филиппин ва Кениядан келган ишчилар номи кўрсатилмаган. Россия яшил майдонларини қуриш пайтида 21 инсон вафот этган эди. Агар Қатар билан солиштирсак, 320 баробар кичик рақамга кўзимиз тушади.

Хориж нашрлари олиб борган кузатувдан маълум бўлдики, Қатарда хавфсизлик қоидаларига умуман риоя қилинмаяпти. Жуда ҳам иссиқ иқлим ва объектларни тезроқ битиришга бўлган иштиёқ кўплаб қурувчиларнинг умрига зомин бўлмоқда.

10 йилдан бери давом этаётган қурилиш ишлари чоғида оламдан ўтганлар сони ортиб бормоқда. Қашшоқ мамлакатдан келган ишчилар учун Қатар 4 минг евро ажратади, бироқ уларнинг деярли ҳеч бири боқувчисини йўқотган оилаларга етиб бормайди. Иш билан таъминловчи фирмалар бу пулларни ўзлаштириб юбормоқда.

Аслида вазият қандай?!

«The Guardin» берган маълумотларга қараганда, Қатар оламдан ўтган ишчилар борасида маълумотларни яширишга уринмоқда. Мисол учун Непалдан келган ишчиларнинг 1641 таси уйига қайтиб бормаган. Протокол да уларнинг 12 фоизи ўз жонига қасд қилгани кўрсатилган. Бунга ишониш мушкул. Шунингдек, қурилиш чоғида оғир тан жароҳати олганларни ҳеч ким ҳисоблагани йўқ. Манбанинг маълум қилишича, бу 15-20 минг ишчини ташкил этиши аниқ.

Ўртача ҳисоб-китобларга қараганда, қурилиш қайнаб турган ўчоқларда ҳар ҳафтада 12 киши қурбон бўлмоқда. Аҳолиси 3 миллион кишини ташкил этувчи давлат эса, янгидан-янги қурувчиларни ишга таклиф этишда давом этмоқда.

Юқорида номи зикр қилинган давлат юристлари каттароқ компенсация пули ундирмоқчи эди, бироқ Қатар бунга рози бўлмади.

Агар мамлакат бу суммани тўласа, демак айбини тан олган бўлади. Шу фикр сабабли кўплаб ишчиларнинг фарзандлари қашшоқликда қолиб кетади.

Инсонлардан пул қадрлироқми?

Бундан 6 йил илгари нобуд бўлган ишчилар сони 1200 га етгани эълон қилинган эди. «Footbal Leaks» нашри берган хабарлардан сўнг, Жани Инфантино мусобақани бошқа пайтга суришдан бош тортди.

Ушбу маълумот омма юзини кўргач, АҚШ ва Канадалик ҳуқуқшунослар Жаннини таъқиб қилишни бошлади. Қатар амирининг банкдаги ҳисоб рақамида 10 миллиард доллардан кўпроқ пул мавжуд. Шу боис, унинг имкониятлари кенг. Инфантино унинг раъйини қайтара олмагани учун Қатардан ЖЧ мезбонлигини тортиб олмади. Қонун томондан эса, Шимолий Америклар уни «ғажиб» ташлаш учун материаллар йиғиш билан банд.

Аслида, барча ФИФА аъзолари биргаликда Қатардаги ЖЧга байкот эълон қилмоқчи эди, аммо Коронавирус режаларни барбод қилди. Қатар соғлиқни сақлаш вакиллари мамлакатда ҳеч қандай вирус йўқлигини расман эълон қилишди. Оқибатда, мезбонлик учун асосий даъвогарлар мум тишлаб қолишди.

Нима бўлган тақдирда ҳам ФИФА ўз қарорлари билан ҳурматини тўкиб қўйди. Европа ва Америка қитъасидаги федерациялари тез орада Қатардан ЖЧни тортиб олиш учун чора қўллаши мумкин. Жанни Инфантино бу синовни қандай енгиб ўтиши номаълум.

Қатар бу маълумотларни рад этишдан чарчамаяпти. Улар бутун футбол оламига тақдим этган ҳисоботларга асослансак, қурилиш юқори темпда давом этмоқда.

Хориж нашрлари ФИФАни сайёрамиздаги коррупциянинг ўчоғи деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, ФИФА раҳбарлари керакли пуллар тўлаб берилса, Шимолий Кореяни ҳам Мундиал эгаси деб эълон қилиши мумкин.

SPORTS.uz

loading...