Ва ниҳоят ҳаммаси тугади!!! Навалний колонияга олиб кетилди (видео)

0

Судланган россиялик сиёсатчи Алексей Навалний жазони ўташ учун Москвадаги «Матросская Тишина» ҳибсхонасидан Владимир вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониясига олиб кетилди. Бу ҳақда Жамоатчилик назорати комиссияси вакили Алексей Мелников маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, тарқатилишдан олдин Навалний карантиндан ўтади, тестлардан ўтади ва шифокорларга ташриф буюради. Кейин у отрядга ўтказилади. Суд қарорига биноан Коррупцияга қарши кураш жамғармасининг асосчиси умумий режимдаги колонияда бўлади.

Федерал Жазони ижро этиш хизмати директори Навалний нормал шароитга эга бўлишига ишонтирди, шунингдек унинг соғлиғи ва хавфсизлигига ҳеч нарса таҳдид солмаслигини таъкидлади.

Алексей Навалний январнинг ўрталарида Германиядан қайтиб келганида ҳибсга олинган, Германияда у заҳарланиш сабабли даволанаётган эди, унда блоггер Россия ҳукумати ва шахсан Владимир Путинни айблаганди.

Февраль ойи бошида суд Федерал Пенитенциар хизматнинг илтимосига биноан Навалнийнинг «Ив Роше» иши бўйича 3,5 йиллик шартли озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ муддатларини кўп марта бузганлиги сабабли ҳақиқий қамоқ жазосига алмаштирди.

loading...