2020 йилнинг энг оммабоп пароллари

0

DLBI маълумотлар сизиши разведкаси хизмати 2020 йилда энг оммабоп бўлган пароллар рўйхатини эълон қилди.

123456 бирикмаси аввалгидек энг оммабоп парол бўлиб қолмоқда. Рейтингда 123456789 ва 000000 ҳам юқори ўриндан жой олган. Биринчи марта унда “asdasd” ва “asdfghjkl”, кирилл ёзувидаги “марина” пайдо бўлган.

Шу билан бирга “qwerty” бирикмасидаги пароллар етакчи поғоналардаги ўрнини йўқотган. Улар ўтган йили рўйхатнинг биринчи ярмини эгаллаганди. Лекин бу бирикмалар фақат ҳарфлардан иборат пароллар орасида етакчи.

 

Хизмат маълумотларига кўра, инглизча “password”, “iloveyou”, “dragon” ва “monkey”кодлари энг кўп тарқалган. Кирилл ёзувида эса “йцукен” (ўтган йили иккинчи ўринда эди), “пароль” (2019 йил етакчиси), “я”, “любовь” ва “привет” энг кўп фойдаланилган.

Энг оммабоп ўнталикка “наташа”, “максим”, “люблю”, “андрей” ва “марина” ҳам киритилган.

Бундан ташқари, 2020 йилда коронавирус билан боғлиқ пароллар пайдо бўлган. Масалан, “covid19”, “корона”, “epidemic”, “COVID19_Access”, “pandemic”, “coronavirus”.

loading...