Америкалик эркак қордан Ford Bronco’нинг ҳақиқий ўлчамидек келадиган нусхасини ясади

0

Ford компанияси янги Bronco’ни 2021 йил баҳоридан серияли ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бироқ коронавирус пандемияси ва ишлаб чиқаришдаги муаммолар сабаб йўлтанламас конвейердан май ойидан чиқа бошлайди. Дастлабки харидорларга эса серияли моделлар ёзда етиб боради.

Марка ходими Жейкоб Ди Мария ҳам янги Bronco сотиб олишни режа қилган. Эркак йўлтанламас етиб келгунига қадар қордан унинг 1:1 масштабдаги нусхасини яратиб, уни орқа ҳовлисига жойлаштирган. Муаллифга ушбу машинани ясаш учун беш кун керак бўлган. Эркак ҳовлисидаги қордан улкан куб ясаган ва оддий белкурак ёрдамида унга шакл берган. Ҳосил бўлган нусхада кузов, ғилдираклар, шунингдек, орқа ва олд панеллар яққол кўзга ташланади.

Жейкоб Ди Мария ўзи яратган «санъат асари»дан кўнгли тўлган. Унинг сўзларига кўра, кўчадан ўтиб кетаётган аҳоли ноодатий нусхага табассум билан қарамоқда. Бироқ Мичиганда ҳаво исишни бошлагани сабаб қордан ясалган Ford Bronco яна қанча вақт туриб бериши номаълум.

loading...