Арманистон президенти бош штаб бошлиғини ишдан бўшатишни яна бир бор рад этди

0

Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир Никол Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги такрорий таклифини тасдиқламади.

«Республика президенти фармон лойиҳасини имзоламасликка қарор қилди”, дейилади Арманистон президенти аппарати хизматида.

Шу билан бирга, хабар қилинишича, Армен Саркисян ушбу масаланинг конституцияга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида конституциявий судга мурожаат қилади.

25 февраль куни Арманистон қуролли кучлари бош штаби бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққанди. Пашинян бунга жавобан, давлат тўнтаришига уриниш бўлганлигини айтган ва бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатишни сўраб мамлакат президентига таклиф киритганди. Аммо Армен Саркисян бош вазирнинг таклифини имзоламади.

Пашинян бош штаб бошлиғини бўшатиш таклифини президентга қайта жўнатди.

tass.ru

loading...