Билл Гейтс: «Пандемия 2022 йилдан олдин тугамайди»

0

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда пандемияга қарши кўрилаётган чоралар етарли эмас. Шунингдек, у дунёда коронавирусга қарши вакцинанинг шунча тез яратилгани ва оммавий вакцинация бошланганини мўъжиза деб атади.

«Менимча, АҚШ кузда деярли коронавирусгача бўлган ҳолатига қайтиши мумкин, лекин вирусни енгиш учун COVID-19’га қарши глобал курашга кўпроқ ҳисса қўшиш ва вакцинани кенгроқ тарқатиш керак», — деди Гейтс.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда вакциналар, асосан, бой давлатлар томонидан қабул қилиняпти ва унинг фонди бу муаммодан хавотирда.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши ва унга қайта чалиниш оқибатида бу касалликка қарши кураш инсониятдан бутун 2022 йилни талаб қилиши мумкин. Вирусни энг қисқа вақт ичида енгиш учун самаралироқ чоралар кўрилиши керак.

loading...