«Бунёдкор» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди

0

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев расман клуб президенти этиб тайинланди.

Қайд этилишича, «Бунёдкор» футбол клуби Кузатув кенгаши йиғилишида клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Маълумот учун, Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

loading...