Фуқароларни Тошкент солиқ техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган техникум “устаси” ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент солиқ техникумининг ишлаб чиқариш таълими устаси Ш.Т. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро И.Н. ва Ж.М.ларни техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик), 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.