Помпейда беҳаё безакли арава топилди

0

Италия жанубидаги Помпей антик шаҳрида олиб борилаётган археологик қазишмалар чоғида тантаналарда ишлатилган тўрт ғилдиракли арава топилди.

Темир араванинг устида бронза ва қалай аралашмасидан ясалган эротик безаклар мавжуд ва улар яхши сақланиб қолган. Олимларнинг фикрича, бундай арава Италияга хос бўлиб, Рим зодагонлари ундан маросим ва тантаналар пайтида фойдаланган.

Италия Маданият вазирлиги яна 20 гектарлик майдонда қазишмалар олиб борилишини маълум қилди.

Қадимги Помпейда маишатбозлик ва бузуқчиликлар авж олгани маълум. Қазишмалар чоғида топилган буюмлар, пештоқлардаги тасвирлар, сарой деворларига ишланган расмлар шаҳарда фоҳишабозлик, бесоқолбозлик, ичкиликбозлик каби иллатлар одатий ҳол бўлганини кўрсатади. Помпей шаҳри 79 йилнинг 24 августида Везувий вулқонининг ортилиши оқибатида ҳалокатга учраган.

azon.uz

loading...