«Ҳукумат соати»да депутатлар ОТМ талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди. Халқ вакилларининг саволларига олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб берди. Вазир ўз нутқида Юнусободда ижарада турган 5 нафар талабанинг ўлими ҳақида тўхтади.
Тергов суриштирув жараёнлари ҳали тугамади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам берди, барча жамоаси билан ёнида бўлди. Нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган», дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Халқ сўзи».
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳрида ижарада яшаб келган 5 нафар талабанинг мурдаси ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган эди.