Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчилар учун Ҳажга рухсат берди

0

Мусулмон зиёратчилар янги коронавирусга қарши эмланганидан кейингина Макка ва Мадинадаги муқаддас жойларга борадиган катта ва кичик ҳаж маросимларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Ушбу қарорни Саудия Арабистони ҳукумати қабул қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

«Ҳажга боришнинг асосий шарти – бу янги коронавирусга қарши эмлаш», – дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

Бу йил Исломнинг муқаддас жойларига буюк ҳаж июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади. Ўтган йили пандемия сабабли ҳаж фақат 10 минг киши иштирокида бўлиб ўтди, шулардан 30% саудияликлар, 70% мамлакатда яшовчи чет элликлар эди. Чет элдан келган зиёратчилар Ҳажга қабул қилинмади. Сурункали касалликларга чалинган, янги коронавирус вирусини юқтирмаган, илгари Ҳаж зиёратини ўтамаган ва карантин муддатига бардош беришга тайёр бўлган, 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган одамларга махсус рухсатномаларни беришда устувор аҳамият берилди. Улар орасида коронавирус келтириб чиқарган касалликдан қутулган шифокорлар ҳам бор эди. Тадбирни чет эл журналистларига ёритишга рухсат берилмаган.

loading...