Тошкентда 4 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Қ. фуқаро Д.га қалбаки хизмат гувоҳнома кўрсатиб, Миллий гвардия тизимига танишлари орқали ишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 4000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик), 28,211-моддаси (Пора бериш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...