Туғиш чекланган қишлоқ, аммо одамлар қандай кўпаяди?

0

Ғарбий Африканинг Гана давлатида жойлашган Мафи қишлоғининг 5 минг аҳолиси бор. Бу қишлоқ жуда катта аҳоли яшаш пунктидир. Қизиқ жиҳати бу аҳолининг ҳеч бири ушбу қилшоқда туғилмаган!

Гап шундаки, қишлоқда болаларнинг туғилишини тақиқлайдиган жуда қадимий табу-қоида мавжуд. Айтилишича, бола туғиш худоларни хафа қилар экан. Ҳомиладор аёллар туғиш учун бошқа қишлоқларга боришлари керак бўлади.
Деярли ибтидоий даврдаги каби яшайдиган Африкада ноёб бўлган бу ғалати таъқиқдан ташқари яна иккита ғалати қоидалар мавжуд.

Бу қишлоқ ҳудудида мушуклар, итлар, қўйлар, эчкилар ёки сигирлар каби ҳайвонлар йўқ. Бу ерда ҳайвонот дунёсининг ягона вакилларидан вақти-вақти билан қишлоқ устидан учадиган қушлар мавжуддир.

Гап шундаки, Мафи қишлоғида насл қолдиришга мойил бўлган ҳар қандай ҳайвонни сақлаш ва кўпайтириш тақиқланган.
Учинчи қонун — қабристонларни тақиқлаш. Мафи қишлоғидаги ҳар бир марҳум бошқа қабристонларга дафн этиш учун олиб кетилади.

Ушбу учта қоиданинг барчаси (туғилишни тақиқлаш, ҳайвонларни тақиқлаш ва дафн маросимларини тақиқлаш) шу қадар қатъийки, ҳатто замонавий ҳаёт тарзи ҳам ушбу таъқиқларнинг яқин келажакда бекор қилинишига имкон бермайди.
Қишлоқ аҳолиси бу қоидаларга жуда қатъий амал қилишади. Сабаби улар худоларни ғазаблантиришдан қўрқишади. Агар ушбу қоидалардан бирортаси бузилса, худоларни тинчлантириш учун махсус покланиш маросимини ўтказишлари керак бўлади.

Манба: etnosuz

loading...