Туркиялик актриса Марям Узерли Мексика сериалида суратга тушади

0

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Марям Узерли Мексика сериалида суратга тушади. Лойиҳа ижодкорларининг хоҳишига биноан унинг қандай номланиши ҳақида маълум қилинмаган.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Turk Cinema
Иккинчи фарзандини дунёга келтирганига ҳали кўп бўлмаган актриса америкалик ва мексикалик ҳамкасблари билан шартнома тузишга улгурган бўлиб, айни вақтда мексикаликлар томонидан илгари сурилган лойиҳа етакчилик қилмоқда.

Фото: Turk Cinema
Марям роль ижро қилиш учун таклиф қилинган мазкур сериалнинг классик мелодрама жанрида бўлиши, шунингдек, нафақат Мексика, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришиши кутилмоқда. Аввалроқ Марям Узерли фарзандининг отаси суратини кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.

loading...