Ўғри қўлга олинди

0

Жорий йилнинг 24 февраль куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, уйида ўғрилик содир этилганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 23 февраль куни соат 19 дан 21 гача бўлган вақт оралиғида турар жойда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс Ш.Э.га тегишли уйдаги темир сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулларини ўғирлаб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғирлик жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир этилгани аниқланди.

Айбланувчидан 351 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...