“Барон-2” фильмининг янги эпизодлари суратга олинади

0

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган, аммо пандемия сабаб тўхтаб қолган “Барон-2″ фильмининг Россия-Сурия муносабатларига бағишланган қисмини тасвирга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари бошланди. Бу ҳақда  “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бу ҳақда фильм режиссёри Рустам Сагдиев шундай деди:

– Фильмнинг Россия-Сурия муносабатлари ҳақидаги қисмида ҳарбий журналистлар Антон Степаненко ва Евгений Поддубнийларнинг журналист ролини ижро этишлари режалаштирилган. Ушбу қаҳрамонлар орқали уруш ўчоғида туриб, ҳарбий ҳаракатлар вақтида рўй бераётган реал воқеаларни ёритган журналистларнинг маҳорати кўрсатиб берилади.

Россиялик ҳамкорларнинг таклифига кўра, режиссёр  Рустам Сагдиев  ижодий гуруҳ билан Москвага ташриф буюрди. Ташриф чоғида режиссёр россиялик ҳарбий журналист Антон Степаненко билан учрашди.

«Ўзбеккино» бундай террористик интервенцияни фош қилувчи, ички механизмларни очиб берувчи картинани суратга олишга қарор қилганидан хурсандман. Фильм жамоасининг ахборотларни ишончли бўлишига эътибор қаратаётганлиги, журналистларнинг уруш майдонидан туриб эфир учун материаллар қандай тайёрланишини томошабинга етказиб беришга уринаётгани мамнун қилди. Агар пандемия бўлмаганида, фильм аллақачон якунланган ва эфирга кетган бўларди. Ҳозир вазият анча барқарорлашган, яқин кунларда фильмни суратга олиш ишлари ўз ниҳоясига етади» – дея изоҳ берди Антон Степаненко.

Шуни айтиш жойизки, Антон Степаненко  ва Евгений Поддубний фильмдаги ҳарбий ҳаракатлар бўйича маслаҳатчи ҳамдир.

loading...